«Барселона» вингери Ламин Ямал клуб ва Испания терма жамоаси сафида ўтказган сўнгги 8 та расмий учрашувида гол ҳам урмади, голли узатма ҳам амалга оширмади. Бу 19 ёшли футболчининг профессионал фаолиятидаги энг узоқ бундай серия ҳисобланади.
Ямал сўнгги бор 21 июнь куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Саудия Арабистонига қарши ўйинда самарали ҳаракат қайд этган — у Испаниянинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасида гол урган. Шундан кейин у Уругвай, Австрия, Португалия, Бельгия, Франция ва Аргентинага қарши Жаҳон чемпионати баҳсларида гол ёки ассист қайд этмади.
Серия янги клуб мавсумида ҳам давом этди. Ямал Ла Лиганинг «Эльче»га қарши 5:0 ва «Атлетик»ка қарши 2:0 ҳисобида якунланган учрашувларида ҳам самарали ҳаракат билан ажралиб тура олмади. Шу тариқа, унинг расмий ўйинлардаги натижасиз серияси 8 та баҳсга етди.
Шу билан бирга, бу ҳисобга мавсумолди ўртоқлик учрашувлари кирмайди. Ямал 16 август куни «Базель»га қарши назорат баҳсида бир гол ва бир ассист қайд этган эди.













