25 сентябрь куни Ўзбекистон Кубогининг 21-марта финали бўлиб ўтади. Хўш, шу кунгача ким неча марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. Биз ана шу рақамларга мурожаат қилмоқчимиз. Ўзбекистон Кубогини энг кўп қўлга киритган жамоа, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бўлиб турибди. "Пахтакор" жамоаси ўз тарихида 10 марта ушбу катта совринни қўлга киритган.
"Навбаҳор" жамоаси 3 марта, "Нефтчи" жамоаси ҳам 3 марта, бу йилги финал иштирокчиси "Бунёдкор" клуби ҳам 3 марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган. Кубок бир марта "Дўстлик"ка насиб этган. Иккинчи финалчи “Насаф” жамоаси ўз тарихида 3 марта Кубок финалига чиққан бўлсада, ушбу совринни қўлга кирита олмаган. “Насаф” жамоаси бу йил тўртинчи марта финалда ўз бахтини синаб кўради.
Кетма-кет кубокка эгалик қилиш бўйича ҳам "Пахтакор" жамоаси рекордчи ҳисобланади, улар 2003-2007 йиллар 5 марта Ўзбекистон Кубогининг соҳиблари бўлишган.
Ўзларингизга маълум Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган жамоа тўғридан-тўғри ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қуйида барча Кубок соҳиблари билан танишиб олинг.
Ўзбекистон Кубоги соҳиблари:
1992 йил - "Навбаҳор"
1993 йил - "Пахтакор"
1994 йил - "Нефтчи"
1995 йил - "Навбаҳор"
1996 йил - "Нефтчи"
1997 йил - "Пахтакор"
1998 йил - "Навбаҳор"
2000 йил - "Дўстлик" (Тошкент вил.)
2001 йил - "Пахтакор"
2002 йил - "Нефтчи"
2003 йил - "Пахтакор"
2004 йил - "Пахтакор"
2005 йил - "Пахтакор"
2006 йил - "Пахтакор"
2007 йил - "Пахтакор"
2008 йил - "Бунёдкор"
2009 йил - "Пахтакор"
2010 йил - "Бунёдкор"
2011 йил - "Пахтакор"
2012 йил – “Бунёдкор”