Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Барселона» Фернандесни Италияга сотиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» академияси тарбияланувчиси Тони Фернандес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Sport нашри маълумотига кўра, 18 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун «Венеция» айни пайтда асосий даъвогар бўлиб турибди.

Манбага кўра, томонлар тўлиқ трансфер устида ишламоқда. «Барселона» футболчи учун трансфер пули олиш билан бирга, унинг келажакдаги сотувидан фоиз, биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи ва қайтариб сотиб олиш бандини ҳам сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Тони Фернандес Ҳанси Фликнинг жорий мавсум учун асосий жамоа режаларига кирмаган. Шу билан бирга, унинг «Барселона Атлетик»ка қайтиши ҳам кўзда тутилмаяпти. Ёз давомида футболчига Италия, Англия ва Германия клубларидан қизиқиш бўлган, аммо ҳозирча «Венеция»нинг таклифи энг илғор босқичда.

18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган мавсумда «Барселона Атлетик» сафида 25 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган. У асосан ҳужум ортида ҳаракат қилади, аммо қанотларда ҳам ўйнай олади.

«Венеция» эса 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра А Серияга қайтган. Шу боис Тони Фернандес учун мазкур трансфер Италиянинг юқори дивизионида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш имкониятини бериши мумкин. 

Киритилди: 18:24, 28.08.2026.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик