Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон

«Селтик» ва «Рейнджерс» мухлисларсиз ўйнаш жазосини олди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Селтик» ва «Рейнджерс» Шотландия кубогидаги навбатдаги уй учрашувларини томошабинларсиз ўтказиш жазосини олди. Бу ҳақда The Scottish Sun хабар берди.

Санкциялар ўтган мавсумда «Айброкс» стадионида бўлиб ўтган Шотландия кубоги чорак финалидан кейинги тартибсизликлар билан боғлиқ. Ўша учрашувда «Селтик» «Рейнджерс»ни пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этган. Баҳсдан кейин ҳар икки жамоа мухлислари майдонга тушиб кетган, тўқнашувлар юз берган ва пиротехника воситалари қўлланган.

Шунингдек, ҳар бир клуб меҳмон жамоага билет сотувидан олинмай қолган даромад учун 117 минг евро миқдорида компенсация тўлаши керак.

Икки клубга ҳам қўшимча равишда шартли тарзда яна бир уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш жазоси белгиланди. Агар 2027/28 йилги мавсум охирига қадар мухлислар томонидан яна жиддий қоидабузарлик содир этилса, ушбу жазо кучга киради.

«Селтик» эса санкцияларни «номутаносиб» деб атади ва кейинги қадамларни белгилаш учун Шотландия футбол ассоциацияси қарорини батафсил ўрганиб чиқишини маълум қилди.

Киритилди: 21:01, 28.08.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик