Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Бунёдкор» олтинчи бор финалда!

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби ўз тарихида олтинчи бор мамлакат кубоги финалида иштирок этади.

“Қалдирғочлар” бунгача иштирок этишган бешта финалнинг учтасида зафар қучишган. 2007 ва 2009 йилги мавсумларда “Пахтакор” жамоасига имконият бой берилган бўлса, 2008 “Пахтакор”, 2010 “Шўртан” ва 2012 йил “Насаф” жамоалари доғда қолдирилган.

Айни дамда жамоамизда бўлган футболчилардан тезкор ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов “Бунёдкор” билан бешта финалда қатнашган. Фақатгина у 2010 йил “қалдирғочлар” сафида бўлмаганлиги боис “Шўртан”га қарши баҳсда иштирок эта олмаган. Хайрулла Каримов ва Саҳоб Жўраев “Бунёдкор” таркибида бунгача уч маротаба кубокнинг ҳал қилувчи ўйинларида ҳаракат қилишган.

Ўтган йилги Ўзбекистон кубоги финалида ҳам “Бунёдкор”га айнан Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилганди. Бироқ ўйинда катта ташаббусга эга бўлган Миржалол Қосимов шогирдлари “аждарлар” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишиб, бош совринга эга чиқишган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида кечадиган Ўзбекистон кубоги финал баҳси 25 сентябрь куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:23, 23.09.2013.
Ўқилди: 4225 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.