Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Луис Энрике: «Ҳамма бизни тугади деб ўйлаганда, вазиятни ўзгартира оламиз»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг 2-турида «Лилль» билан 2:2 ҳисобида якунланган учрашувдан кейин ўз фикрларини билдирди. Парижликлар баҳс сўнгида икки гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

«Бу сўнгги уч йил давомида «ПСЖ»га хос бўлиб келаётган хусусият. Ҳамма бизнинг ишимиз тугади, деб ўйлаган пайтда ҳам вазиятни ўзгартиришга қодирмиз. Бу жуда ёқимли туйғу, шунинг учун ҳозир хурсандмиз.

Менимча, бугун биз бундан яхшироқ натижага лойиқ эдик, аммо футбол шундай. Футбол ҳар доим ҳам адолатли эмас, гол уриш керак. Ўйлайманки, бу бир очкога муносиб эдик.

Эҳтимол, икки ўйинда икки очко кўп эмас, деб ўйларсиз. Аммо ўтган йили «Ренн» ва «Лилль»га қарши ўйинлардаги натижаларимизни ҳисобга олсак, бу сафар дастлабки икки учрашувда ўша пайтдагидан бир очко кўпроқ тўпладик.

Биз ижобий кайфиятни сақлашга ҳаракат қиляпмиз. Албатта, ўйинимизни кучайтиришимиз ва юқорироқ даражада ҳаракат қилишимиз керак. Аммо бугун жамоа сўнгги дақиқагача кураша олишини кўрсатди», — деди Луис Энрике.

«ПСЖ» икки очко билан Лига 1 турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Лилль» эса 4 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:07, 29.08.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик