Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Пьер Саж Матетанинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Пьер Саж Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Манчестер Сити»дан 1:4 ҳисобида учралган мағлубиятдан кейин ҳужумчи Жан-Филипп Матета жароҳат сабаб ушбу ўйинни ўтказиб юборганини маълум қилди.

«Матета учрашувдан икки кун олдин жароҳат олди. Бу машғулот сўнгида индивидуал иш жараёнида содир бўлди. Бу ақлга сиғмайдиган ҳолат. Эҳтимол, у камида тўрт ҳафта майдонга туша олмайди», — деди Саж BBC'га.

«Манчестер Сити» мавсум бошидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Кристал Пэлас» эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб, жадвалнинг сўнгги поғонасида қолди.

Кейинги турда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ковентри»ни қабул қилади. «Кристал Пэлас» эса сафарда «Фулхэм»га қарши майдонга тушади. Ҳар икки учрашув 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:02, 29.08.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик