Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Романо Эндрикнинг «Арсенал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрикнинг Лондоннинг «Арсенал» жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Трансфер экспертининг сўзларига кўра, бразилиялик футболчининг Англия пойтахтига кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Эндрикни «Арсенал» билан боғлаётган хабарлар мутлақо ёлғон. «Арсенал»дагилар «Реал» уни қўйиб юбормаслигини яхши билади. Мадрид клуби Эндрикни сақлаб қолиш бўйича қатъий қарорни ҳали икки ҳафта олдин қабул қилган», — деди Романо.

Аввалроқ 20 ёшли ҳужумчига «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ Эндрикнинг ўзи «Реал»да қолиб, асосий таркибдан жой олиш учун курашишга қарор қилган.

Киритилди: 08:12, 29.08.2026.
Ўқилди: 1224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик