Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Нойер "Бавария" тарихида бу кўрсаткич бўйича фақат 4 футболчидан ортда қолмоқда

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 1-турида "Бавария" ўз майдонида "Штутгарт"ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсда мюнхенликлар дарвозасини қўриқлаган 40 ёшли Мануэль Нойер "Бавария" сафидаги 600-расмий учрашувини ўтказди.

Нойер клуб тарихида ўйинлар сони бўйича 5-ўринни эгаллаб турибди. Бу кўрсаткич бўйича ундан Герд Мюллер, Оливер Кан, Зепп Майер ва Томас Мюллер олдинда.

Мануэль Нойер 2011 йил ёзидан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Дарвозабоннинг трансфер қиймати 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:35, 29.08.2026.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик