«Реал Мадрид» бош мураббийи Жозе Моуриньо янги Ла Лига мавсумини юқори савияда бошлаган Жуд Беллингем ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
Англиялик ярим ҳимоячи дастлабки икки учрашувда битта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.
«У ноёб футболчи. Жамоа учун жуда кўп жиҳатдан муҳим. Таассурот қолдирадиган ўйинчи. Лекин мен жамоа ҳақида гапиришни яхши кўраман. Барчадан жуда мамнунман. Биз жамоа сифатида ҳаракат қилишимиз керак. «Реал Мадрид» мухлислари «Сантьяго Бернабеу»га ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчиларни кўриш учун келишади, аммо шу билан бирга жамоанинг бир бутун бўлиб ўйнаши ва устунлик қилишини ҳам кўришни хоҳлашади», — деди Моуриньо.
Португалиялик мутахассис Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Бу бутун жамоага тегишли. Асосийси — сифат. Кейин эса футболчилар ўртасидаги ўзаро тушуниш муҳим. Улар ўртасида бу жуда кучли. Гап икки футболчи ва қолган тўққиз киши ҳақида эмас, балки 11 футболчи ҳақида кетмоқда. Бу — жамоа. Биз айнан шу йўл билан янада кучли бўламиз. Мен бундан ортиқ хурсанд бўлолмасдим», — деди Моуриньо.













