Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Лацио» Ратков билан хайрлашишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Сербиялик ҳужумчи Петар Ратков яқин орада «Лацио»ни тарк этиши мумкин. Унга Испаниянинг «Леванте» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ Ратковга яна бир Испания клуби — «Севилья» ҳам қизиққан, аммо кейинчалик уни трансфер қилиш режасидан воз кечган.

Cittaceleste.it маълумотига кўра, «Леванте» футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий келишувнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган.

Қайд этилишича, «Лацио» учун Ратков билан хайрлашиш жиддий йўқотиш бўлмайди. Сербиялик форвард Рим клубида ўтказган олти ой давомида жамоага тўлиқ мослаша олмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Лацио» А Сериянинг 1-турида «Болонья»ни мағлуб этди. Энди Рим клуби навбатдаги турда «Женоа»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 16:08, 29.08.2026.
Ўқилди: 860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик