Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Легионерларга умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
20 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Волга» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:1 ҳисобида «Волга» жамоаси ғалаба қозонган.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Виталий Денисов, мазкур турда сафарда «Динамо» клубига қарши ўйинда жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйинда Локомотив 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


ҚОЗОҒИСТОН
21 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўз майдонида «Ордабаси» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, «Иртиш»нинг йирик - 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда, Бақоев ўйиндаги биринчи голга муаллифлик қилди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар ўз майдонида «Остона» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиндаги дастлабки голни, учрашувнинг 27-дақиқасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячи Темур Кападзе киритди. Кападзе ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Гейнрих ўйиннинг 45 дақиқасида алмаштирилди.

ХИТОЙ
21 сентябрь куни Хитой суперлигасида 26-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз майдонида «Дальян Арбин» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Чангчун Ятай» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Бейжинг Гоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец жароҳат туфайли 3 ҳафта муддатга сафдан чиққан.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
21 сентябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларига старт берилади. Иккинчи даврадан бошлаб К лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 21 сентябрь куни сафарда «Гангвон» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 84 дақиқада алмаштирилди. «Сеонгнам» сафар учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 7-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Сумгаити» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 24-дақиқада жароҳати туфайли алмаштирилди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган.

БАА
21-22 сентябрь кунлари БАА чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 2-тур ўйинида сафарда «Ал Шаржа» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ҚАТАР
20 сентябрь куни Қатар «Юлдузлар Лигаси»да 2-тур ўйинлари ўтказилди. Янги мавсумдан бошлаб Қатар Лигаси иштирокчиси «Ал Муайдар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев 2-тур учрашувида жароҳати туфайли майдонга туша олмади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:22, 23.09.2013.
Ўқилди: 3980 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [2960]

Салоҳ: «У клубни тарк этганида йиғлаганман» [2894]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2251]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [1965]

Фергюсоннинг тоби қочди [1928]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1858]

"Реал" "Челси" ва "Арсенал"га Эндрикнинг келажаги ҳақидаги ўз позициясини маълум қилди — ТЕАМталк [1828]

Флорентино Перес «Ювентус» юлдузига қизиқиш билдирмоқда [1735]

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» мураббийини таклиф қилмоқчи [1565]

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [1520]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик