Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Бэйлига учта клуб даъво қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» вингери Леон Бэйли ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Бирмингем клубини тарк этиши эҳтимоли юқори.

Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди. 29 ёшли футболчига бир вақтнинг ўзида бир нечта клуб қизиқиш билдирмоқда. «Ал-Дирия», «Халл Сити» ва «Севилья» эҳтимолий битим шартлари бўйича маълумот сўраган, музокаралар давом этмоқда.

Аввалроқ «Халл Сити» Бэйлини ўз сафига қўшиб олишга уринган, аммо ўшанда клублар келиша олмаган эди. «Астон Вилла» шартномаси 2027 йил ёзигача амал қиладиган футболчини сотишни афзал кўрмоқда.

Бэйли 2021 йилдан буён бирмингемликлар сафида ўйнаб келмоқда.

Киритилди: 18:09, 29.08.2026.
Ўқилди: 1117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик