Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Романо: «Манчестер Сити» Гакпо билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» «Ливерпуль» ҳужумчиси Коди Гакпо трансфери бўйича ҳаракатларини фаоллаштирди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «шаҳарликлар» 27 ёшли нидерландиялик футболчининг вакиллари билан аллақачон келишувга эришган. Манчестер клуби Гакпо учун 85 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр.

«Ливерпуль» эса ҳужумчига муносиб ўринбосар топганидан кейингина унинг трансферига розилик бериши мумкин.

Гакпонинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

2025/26 йилги мавсумда Гакпо барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

2026 йилги жаҳон чемпионатида эса нидерландиялик форвард 4 та учрашувда 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Киритилди: 04:05, 30.08.2026.
Ўқилди: 1223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик