5-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида футзал бўйича Осиё Чемпионати Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳслари бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган ОЧ саралаш «А» гуруҳи ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
Саралаш ўйинлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилги Осиё чемпионати баҳслари БАА мамлакатида ўтказилган ва унда Япония терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди. Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги мусобақада чорак финал босқичида ўйнаган эди.
Қуйида 5-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган саралаш ўйинлари тақвими келтирилган.
ОЧ саралаш (Марказий Осиё минтақаси)
«А» гуруҳи.
5 ноябрь
16:00. Кирғизстон – Тожикистон
18:00. Ўзбекистон – Туркманистон
6 ноябрь
16:00. Туркманистон – Қирғизистон
18:00. Тожикистон – Ўзбекистон
7 ноябрь
16:00. Тожикистон – Туркманистон
18:00. Ўзбекистон – Қирғизстон