Кириш Регистрация

«Ноттингем Форест» Дин Хендерсон учун таклиф юборди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» «Кристал Пэлас» дарвозабони Дин Хендерсон трансфери бўйича расмий таклиф юборди. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.

«Форест» бош мураббийи Оливер Гласнер 29 ёшли голкипер билан яна бирга ишлашни истамоқда. Мутахассис аввалроқ «Кристал Пэлас»да Хендерсон билан ҳамкорлик қилган.

Бироқ Лондон клуби ўз дарвозабонини сотиш ниятида эмас.

Хендерсон айни пайтда «Кристал Пэлас» сардори ҳисобланади. У 2022/23 йилги мавсумда «Ноттингем Форест» сафида ижара асосида тўп тепиб, 20 та учрашувда майдонга тушган.

Transfermarkt портали Хендерсоннинг бозор қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ «Ноттингем Форест» «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Даниэль Муньос трансфери бўйича 25,7 миллион еврога келишувга эришгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 04:35, 30.08.2026.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик