«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия А Сериясининг 2-турида «Парма» устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабага баҳо берди.
«Биз бўш ҳудудлардан етарлича яхши фойдалана олмадик, баъзи вазиятларда ўйинимизда тартибсизлик бўлди, ҳаводаги курашларда ҳам фаоллик етишмади. Шунга қарамай, жуда жиддий ўйин ўтказдик. Бизда мақсад, мотивация, сифат ва ўзаро тушуниш бор эди. Кейин эса ҳал қилувчи тезланиш, юқори маҳорат ва ҳамжиҳатлик керак бўлди. Агар гол урмасанг, вазият исталмаган томонга ўзгариб кетиши мумкин.
Балким, рақибга янада кучлироқ зарба бериш учун аниқлик етишмагандир, аммо вазиятларимиз жуда кўп бўлди», — деди Спаллетти.
Мутахассис Рандаль Коло Муани ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Коло Муани тезкор, техникаси кучли ва алоҳида сифатларга эга футболчи. У хавфли вазиятларда бироз шафқатсизроқ ва тажовузкорроқ ҳаракат қилиши керак. Шунда ҳаммаси ўз жойига тушади, чунки менимча, у майдонда деярли ҳамма нарсани қила олади».
Спаллетти, шунингдек, Кефрен Тюрамнинг ҳолатига ҳам тўхталди.
«Агар Тюрамнинг жароҳати тиббий жиҳатдан жиддий экани тасдиқланса, бизга яна бир ярим ҳимоячи керак бўлади. Директорларимиз мантиқий ва қизиқарли бир вариантни тайёрлаб қўйишган эди, аммо у амалга ошмади. Энди улар бошқа ечим излайди», — деди «Ювентус» бош мураббийи.













