«Олимпиакос» ҳимоячи Маркус Педерсенни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Норвегиялик футболчи билан 2030 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзоланди.
26 ёшли Педерсеннинг аввалги клуби «Торино» бўлиб, у Италия жамоасида 2025 йилдан буён тўп тепиб келаётган эди.
Футболчи фаолияти давомида, шунингдек, «Фейеноорд», «Сассуоло», «Молде» ва «Тромсё» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Педерсен 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 32 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Норвегия терма жамоаси футболчисининг бозор қийматини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.













