Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи доирасида бугун, 30 август куни навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтади.
Соат 18:00 да "Сўғдиёна" ўз майдонида "ҚМУ Жайхун"ни қабул қилади. Соат 19:00 да эса "Навбаҳор" ва "Насаф" чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Аввалроқ 1/8 финалда "Гулистон" сафарда "Сурхон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Нефтчи" худди шу ҳисобда "Пахтакор"дан устун келди.
30 августдаги ўйинлар:
18:00. "Сўғдиёна" — "ҚМУ Жайхун"
19:00. "Навбаҳор" — "Насаф"














