Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Мудрик АПЛда қолишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

"Лидс" раҳбарияти "Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикка бўлган қизиқишини сусайтирмаяпти. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.

Манба маълумотига кўра, "Лидс" футболчи трансфери бўйича янги таклиф билан чиқиши мумкин. Аввалроқ клублар украиналик футболчини ижарага олиш масаласида музокара олиб борган, аммо келишувга эриша олмаган.

Мудрикнинг ўзи эса Франциянинг "Страсбург" клубига ўтиш варианти мавжуд бўлишига қарамай, фаолиятини Англияда давом эттиришни истамоқда.

Шунингдек, футболчига АПЛнинг яна бир нечта клуби қизиқиш билдирмоқда, аммо уларнинг номлари ҳозирча очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Мудрик тақиқланган моддалар истеъмоли билан боғлиқ ҳолат сабаб узоқ муддатли дисквалификацияни ўтаб бўлган.

Киритилди: 11:09, 30.08.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик