Кириш Регистрация

«МЮ» Коллиерни «Вест Бромвич»га сотди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Тоби Коллиернинг «Вест Бромвич»га трансферини эълон қилди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, трансфер суммаси 3 миллион фунтни ташкил қилган, яна 5 миллион фунт бонуслар кўринишида белгиланган. Шунингдек, «МЮ» футболчининг кейинги сотувидан 40 фоиз улуш олади.

«Тоби Коллиер «Вест Бромвич»га доимий равишда ўтишга рози бўлди.

Футболчи 2022 йилда «Брайтон» ёшлар тизимидан кетиб, академиямизга қўшилган. Дастлаб U-18 жамоасида ўйнаган у тез орада U-21 таркибига ўтди ва 2023 йилда Эрик тен Хаг қўл остида асосий жамоанинг мавсумолди йиғинида иштирок этди.

Унинг расмий учрашувлардаги дебюти 2024 йилги Англия Суперкубоги баҳсида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда рўй берди. Коллиер 59-дақиқада захирадан майдонга тушиб, академиямиздан чиққан 251-футболчига айланди.

Клубдаги фаолияти давомида намунали профессионализм кўрсатган Коллиер 2024/25 йилги мавсумда жами 13 та учрашувда майдонга тушди.

2025 йил август ойида у «Вест Бромвич»га ижарага ўтиб, Чемпионшип клуби сафида 12 та ўйинда иштирок этди ва кейин жамоага қайтарилди. Шундан сўнг январь ойидаги трансфер ойнасида «Халл»га ижарага ўтиб, «йўлбарслар» сафида беш марта майдонга тушди.

Майкл Каррик қўл остидаги мавсумолди тайёргарликдан сўнг 22 ёшли Коллиер «Вест Бромвич» билан доимий шартнома имзолади.

«Юнайтед»даги барча инсонлар Тобига кейинги фаолиятида омад тилайди», — дейилади манкунианликлар баёнотида.

Киритилди: 18:47, 30.08.2026.
Ўқилди: 1109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик