«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лени Йоро «Милан» қизиқиш доирасига тушди.
Transfer News Live Tuttosport нашрига таяниб хабар беришича, «россонерилар» асосий таркибдаги ўрнини йўқотган 20 ёшли футболчининг вазиятини кузатмоқда. Италия гранди бош мураббийи Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед»да бирга ишлаган давридан буён франциялик футболчининг иқтидорини юқори баҳолайди.
Лени Йоронинг қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Эҳтимолий трансфер амалга ошишида футболчи манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Жорже Мендеш муҳим роль ўйнаши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» Йорони 2024 йил ёзида «Лилль»дан 62 миллион еврога сотиб олган. Марказий ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.













