Жозе Моуриньо «Малага» бош мураббийи Хуан Франсиско Фунеснинг ҳакамларнинг футболчиларга муносабати ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
«Реал» Ла Лиганинг 3-турида ўз майдонида «Малага»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг Фунес: «Уларга шунчаки тегиб кетилса ҳам, ҳакамлар фол қайд этади. Бизникиларнинг қони чиқиши керак», — деган эди.
«Фунеснинг ҳакамларнинг турлича муносабатда бўлаётгани ҳақидаги сўзлари изоҳ беришга арзимайди», — деди «Реал» бош мураббийи.













