Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Алонсо Мартинеснинг «Челси»даги дебюти ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг янги дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг дебюти ҳақида гапирди. Аргентина терма жамоаси футболчисининг трансфери 30 август куни расмийлаштирилди. Мартинес уч йиллик шартнома имзолади ва шу куни АПЛнинг 2-турида «Брайтон»га қарши ўйинда майдонга тушди. Учрашув «Челси»нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Биз албатта “қуруқ” ўйин ўтказамиз. Биз ғалаба қозонишни истаймиз, албатта, агар дарвозамизни кўпроқ дахлсиз сақласак, бунга тез-тез эришамиз.

Эми тимсолида биз юқори даражали инсон ва топ-дарвозабонга эга бўлдик, бу жамоанинг ривожига ёрдам беради. Эми — жаҳон чемпиони, у 34 ёшда ва улкан тажрибага эга.

Кеча у билан суҳбатлашдим, ўйин ва жамоамиз ҳақида гаплашдик. У ўзини тайёр ҳис қилди, шунинг учун ўзини кўрсатиши учун унга кўп гапиришим шарт эмас эди.

Албатта, ҳар қандай дарвозабон “қуруқ” ўйин ўтказишни хоҳлайди, аммо мен ундан олган биринчи таассуротимдан мамнунман. У клубда атиги 48 соат бўлди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш учун бутун бир ҳафтамиз бор. Кундан кунга унинг жамоадаги ҳузурини ҳис қиламиз, чунки унда ўзига хос жозиба, аура бор — у жамоанинг қолган аъзоларига таъсир қилиб, жуда ижобий алоқа ўрната олади», — деди Алонсо.

АПЛнинг кейинги турида «Челси» 6 сентябрь куни сафарда «Арсенал»га қарши ўйнайди.

Киритилди: 04:30, 31.08.2026.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик