«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик «Ипсвич» футболчиси Жейкоб Гривзнинг автоголи билан боғлиқ баҳсли эпизодга изоҳ берди.
«Ипсвич» дарвозасига урилган иккинчи гол олдидан «қизил иблислар» ҳимоячиси Харри Магуайр тўпга қўли билан тегиб кетди. Бироқ тўпга сўнгги бўлиб «Ипсвич» футболчиси теккани учун гол ҳисобга олинди.
«Бу ерда масаланинг икки томони бор. Қоидалар нуқтаи назаридан эпизодда қоидабузарлик йўқ эди. Аммо рақибнинг хафалигини тушунаман. Бундай ҳолатлар баъзан содир бўлади», — деди Каррик NBC Sports нашрига.
Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» — «Ипсвич» учрашуви мезбонларнинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Бруну Фернандеш ушбу баҳсда хет-трик қайд этди.













