«Ноттингем Форест» «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Даниэль Муньос трансферини расман эълон қилди. Колумбия терма жамоаси футболчиси трансфер ойнаси ёпилиши арафасида янги клубига қўшилди.
Хабарларга кўра, битим қиймати бонусларни ҳисобга олганда 22 миллион фунт стерлинггача етиши мумкин.
30 ёшли Муньос «Ноттингем Форест» билан 3 йиллик шартнома имзолади. Шунингдек, клубда келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи мавжуд.
Янги жамоасида Муньос Оливер Гласнер билан яна бирга ишлайди. Мутахассис аввалроқ «Кристал Пэлас»да колумбиялик футболчига мураббийлик қилган.
Муньос «Кристал Пэлас» сафида жами 109 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, у Лондон клуби билан Англия кубоги ва УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.













