«Челси» дарвозабони Роберт Санчес тезликни белгиланган меъёрдан оширгани учун 1 520 фунт стерлинг жаримага тортилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 28 ёшли испаниялик футболчи ўтган йил октябрь ойида Суррей графлигининг Кроули ҳудудида M23 автомагистралида соатига 40 миль тезлик чеклови амал қилган жойда 47 миль тезликда ҳаракатланган.
Санчес Кроули магистратлар суди томонидан айбдор деб топилди. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига 3 жарима балли қўшилди. Унга белгиланган умумий 1 520 фунтлик тўлов 1 000 фунт асосий жарима, 400 фунт қўшимча йиғим ва 120 фунт суд харажатларидан иборат.
Бу воқеа Санчеснинг «Челси»даги мақоми ҳам ноаниқ бўлиб турган бир пайтга тўғри келди. «Астон Вилла»дан Эмилиано Мартинес келганидан сўнг асосий дарвозабон учун рақобат янада кучайган.
Санчес 2023 йилда «Брайтон»дан «Челси»га ўтган. Сўнгги вақтларда бир қатор қимматга тушган хатолари сабаб у мунтазам танқид остида қолмоқда.













