«Вест Хэм» «Викинг» вингери Эдвин Эустбёни ўз сафига қўшиб олди.
21 ёшли норвегиялик футболчи янги клуби билан «4+1» тизимидаги шартнома имзолади. The Athletic маълумотига кўра, Лондон клуби «Викинг»га трансфер учун 18 миллион фунт тўлайди.
Эустбё «Викинг» сафида 78 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урган ва 13 та голли узатмани амалга оширган.













