«Бавария» вингери Серж Гнабри узоқ давом этган тикланиш жараёнидан сўнг умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди.
Goal маълумотига кўра, футболчи ўнг сон мушагидан олган жароҳати сабаб қарийб тўрт ой майдонга тушмади.
Гнабри 18 апрель куни «Штутгарт»га қарши Бундеслига учрашуви олдидан ўтказилган сўнгги машғулотда жароҳат олган эди. У тикланиш даврининг деярли барчасини Мюнхен клуби базасида ўтказди. Футболчи мавсумнинг «Штутгарт»га қарши биринчи учрашувини (5:1) ўтказиб юборди, аммо душанба куни машғулотни тўлиқ ҳажмда ўтказди.













