Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» Энцо Фернандес трансфери бўйича «Челси»га расмий сўров юборди

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Сити» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни трансфер қилиш имконияти бўйича Лондон клубига расмий сўров юборди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Манчестер клуби жорий ёзда илк бор 25 ёшли аргентиналик футболчи масаласида «Челси» билан тўғридан тўғри алоқага чиққан.

Клублар ўртасида музокаралар бошланган, Фернандес эса ҳозирча томонларнинг якуний қарори ва келишув натижасини кутмоқда.

Аввалроқ Энцо Фернандес «Манчестер Сити» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аргентиналик ярим ҳимоячи «Челси» сафига 2023 йилда «Бенфика»дан кўчиб ўтган.

Фернандес Лондон клуби сафида барча мусобақалар доирасида 170 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол урган ва 30 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 02:46, 01.09.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик