«Тоттенхэм» «Челси» вингери Михаил Мудрикни ижарага олиш бўйича принципиал келишувга эришди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Лондон клублари келишувнинг асосий шартларини ўзаро маъқуллаган. Режага кўра, украиналик футболчи жорий мавсумни «шпорлар» сафида ижара асосида ўтказади.
Бироқ трансфер ҳали тўлиқ якунлангани йўқ. «Тоттенхэм» энди Мудрикнинг ўзи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олиши керак.
Айни пайтда томонлар ўртасида бу борадаги музокаралар давом этмоқда.
Мудрик 2023 йил январидан буён «Челси» футболчиси ҳисобланади. Лондон клуби уни Донецкнинг «Шахтёр» жамоасидан харид қилган эди.













