«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз клубни «Ньюкасл» чап қанот ҳимоячиси Льюис Холлни сотиб олиш имкониятини яна бир бор кўриб чиқишга чақирди.
Бу фикрни у «МЮ»нинг Англия Премьер-лигасида «Ипсвич» устидан 5:2 ҳисобидаги ғалабасидан кейин билдирди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Люк Шоу Абдул Фатауни тўхтата олмади ва айнан шу эпизод рақибнинг голига сабаб бўлди.
«Биласизми, Майкл Каррикка нима ёрдам бериши мумкин? Люк Шоунинг «Ипсвич»га қарши ўйинда шу тарзда алданиб қолгани. У раҳбариятга: «Қулоқ солинг, бизга Холл керак», деб айтиши мумкин.
Менимча, ҳозир мавжуд вариантлар ичида Льюис Холл энг реал номзод бўлиши мумкин», — деди Скоулз.
Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» афсонаси клуб ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар келишувни якунлашга улгура олишига шубҳа билдирди.
Маълумотларга кўра, «Ньюкасл» 21 ёшли англиялик футболчини 87 миллион евродан юқори суммага сотишга тайёр.













