«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини А Сериянинг 2-турида «Лечче» устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг жамоасининг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозир мен жамоамиз мухлисларимизни фахрлантираётганидан хурсандман. Ҳозирча шу лаҳзадан завқланган маъқул. Чемпионат бошланганига атиги икки тур бўлди», — деди Гасперини.
Мутахассиснинг фикрича, Скудетто учун кураш ҳақида хулоса қилишдан аввал рақобатчиларнинг қандай кучайишини ҳам кузатиш керак.
«Кутиш ва рақибларга қараш керак. Ҳозир улар жиддий кучаймоқда. Бу фақат маълум устунликка эга бўлиб улгурган «Интер» эмас. «Комо»ни ҳам энди шунчаки сенсация деб бўлмайди.
Бундан ташқари, «Наполи», «Милан» ва «Ювентус» ҳам бор. Булар йирик клублар ва улар ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ», — деди «Рома» устози.
Гасперинининг сўзларини TMW келтирган.
Аввалроқ мураббий «Рома» таркибидаги эҳтимолий сотувлар ҳақида ҳам фикр билдириб, жамоани янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаган эди.













