Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

Деле Алли Италияга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Деле Алли яна Италия чемпионатига қайтиши мумкин.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, 30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг хизматлари А Сериянинг янги иштирокчиси «Монца»га таклиф қилинган.

Ҳозирча Италия клубининг ушбу вариантга қанчалик жиддий қизиқиш билдираётгани маълум эмас.

Деле Алли бир йилдан буён клубсиз қолмоқда. Унинг сўнгги жамоаси «Комо» бўлган.

Англиялик футболчи «Комо» сафида атиги битта учрашувда майдонга тушган. У 2025 йил март ойида «Милан»га қарши баҳсда захирадан ўйинга қўшилган, аммо кўп ўтмай қизил карточка олган. Шундан кейин Сеск Фабрегас уни бошқа ўйинларда майдонга туширмаган.

Алли фаолияти давомида «Эвертон», «Бешикташ», «Тоттенхэм» ва «МК Донс» клубларида ҳам тўп тепган.

Transfermarkt портали бир пайтлар унинг трансфер қийматини 100 миллион еврога баҳолаган бўлса, ҳозирги қиймати 1 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:15, 01.09.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик