Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Мудрик «Тоттенхэм»га ўтади — сотиб олиш нархи 87,5 миллион евро

Баҳо:
+1 | -

«Челси» вингери Михаил Мудрик жорий мавсумни «Тоттенхэм» сафида ижара асосида ўтказади.

Аввалроқ томонлар ўртасида келишув тўлиқ амалга оширилгани маълум бўлган эди. Инсайдер Фабрицио Романо қўшимча қилишича, «шпорлар» 25 ёшли футболчини кейинчалик 75 миллион фунт стерлингга, яъни тахминан 87,5 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу банд ижара шартномасига киритилган, бироқ «Тоттенхэм» уни фаоллаштиришга мажбур эмас.

Михаил Мудрикнинг дисквалификацияси июль ойи охирида якунланган. Украиналик футболчи ижобий допинг-тест сабаб бир ярим йилдан ортиқ вақт майдонга тушмаган эди.

«Челси» Мудрикни 2023 йил бошида Донецкнинг «Шахтёр» клубидан 70 миллион евро эвазига харид қилган.

Киритилди: 08:31, 01.09.2026.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик