«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик трансфер ойнаси ёпилиши арафасида клуб яна янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.
Каталонияликлар «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус трансфери бўйича келишувга эришган. 29 ёшли бразилиялик футболчи аллақачон Барселонага етиб келган ва яқин вақт ичида шартнома имзолаши кутилмоқда.
Матбуот вакиллари Фликдан Жезусдан ташқари яна бошқа янги футболчилар кутилаяптими, деб сўрашди.
«Менимча, биз бошқа ҳеч кимни имзоламаймиз», — деди Флик матбуот анжуманида.
Душанба куни «Барселона» Ла Лига доирасида ўз майдонида «Райо Вальекано»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувдан сўнг немис мутахассиси Габриэл Жезуснинг тез орада «Барселона»га ўтишини ҳам тасдиқлаган эди.













