«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Каталонияликлар бразилиялик форвард трансфери бўйича «Арсенал» билан келишувга эришган. Душанба куни 29 ёшли футболчи Барселона шаҳрига етиб келди ва Ла Лиганинг «Барселона» — «Райо Вальекано» учрашувини «Камп Ноу»дан томоша қилди. Баҳс каталонияликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Мен Жезусни энг юқори даражадаги ҳужумчи деб ҳисоблайман. У бизга жуда катта фойда келтириши мумкин. Унинг бу ерда эканидан хурсандман.
Габриэлни ўз сафига қўшиб олиш имконияти борлигини билганимда бироз ҳайрон қолдим. Бунинг учун Декуга раҳмат айтиш керак — у фантастик иш қилди», — деди Флик.
Мураббийнинг сўзларини The Touchline келтирди.
Маълумотларга кўра, Габриэл Жезус трансфери «Барселона»га бонусларни ҳисобга олмаганда 10 миллион еврога тушади.













