Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Инфантино Мессига ҳурмат бажо келтирди

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино Лионель Мессининг 39 ёшида Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига фикр билдирди.

«Лионель Мессини терма жамоа сафидаги миллионлаб инсонларга илҳом берган ва бу гўзал ўйинни ўзгартирган беқиёс фаолияти билан табриклайман.

2022 йилги жаҳон чемпиони, Аргентина терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи, жаҳон чемпионатларида энг кўп учрашувда майдонга тушган футболчи — сенинг сеҳрли истеъдодинг ва камтарлигинг хотирамизда абадий қолади.

Аргентина терма жамоаси либосидаги унутилмас лаҳзаларнинг барчаси ва бутун дунё мухлисларини бирлаштирганинг учун раҳмат.

Фаолиятингнинг кейинги босқичида сенга барча эзгу тилакларни тилайман», — деб ёзди Халқаро футбол федерацияси раҳбари.

Киритилди: 08:58, 01.09.2026.
Ўқилди: 690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик