Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Семшов: "Месси энди бундан юқори натижага эришиши қийинлигини тушунади"

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Динамо» клуби собиқ футболчиси, айни пайтда футбол эксперти Игорь Семшов 39 ёшли ҳужумчи Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорини изоҳлади.

«Унинг фаолияти муваффақиятли ўтди ва терма жамоадан ўз вақтида кетиш керак. Айниқса, ўзи етакчи бўлган шундай терма жамоадан. У энди бундан юқори натижага эришиши қийинлигини тушунади», — деди эксперт «Матч ТВ» эфирида.

Месси «альбиселесте» сафида 207 та учрашувда майдонга тушиб, 125 та гол урган. У Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони, Америка кубоги ва Олимпиада чемпиони бўлган.

Киритилди: 09:43, 01.09.2026.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик