«Тоттенхэм» вингер Майки Мурнинг «Кёльн»га ижарага берилганини тасдиқлади.
Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо немис клубида 19 ёшли англиялик футболчини доимий равишда сотиб олиш имконияти бўлмаслигини хабар қилган эди.
«Майки Мур 2026/27 йилги мавсум охирига қадар Бундеслига вакили «Кёльн» клубига ижара асосида ўтди.
Омад, Майки!», — дейилади Лондон клуби баёнотида.
Мур ўтган мавсумни «Рейнджерс»да ижара асосида ўтказиб, Шотландия чемпионатидаги 33 та учрашувда 7 та гол ва 3 та ассист қайд этган.













