Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

Ришарлисон севимли клубига қайтишни хоҳлаяпти

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Ришарлисон «Эвертон»га эҳтимолий трансфери билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

«Сўнгги йилларда кўп ёмон воқеаларни бошдан кечирдим ва уларнинг деярли барчаси бошқа одамлар қабул қилган қарорлар туфайли юз берди. Босим, таҳдидлар, қасос — буларнинг ҳеч бири мени қўрқитмайди. Мен бундан ҳам оғир ҳолатларни бошдан кечирганман... Ишонинг!

Мен ҳар доим, ҳар бир имкониятдан фойдаланиб, бошқа жойга кетишим клуб учун ҳам манфаатли бўлиши кераклигини аниқ айтганман. 

Мен қолдим ва ўз ҳаётимни қурбон қилдим. Шунинг учун "Тоттенхэм"дагилар менга доимо ҳурмат билан муносабатда бўлишини умид қиламан. Фақат мен учун қарор қабул қилишга уринманг.

Агар «Тоттенхэм» ва «Эвертон» ўртасида келишувга эришилса, мен севимли жамоамга қайтаман. Ниятим ҳақиқатан ҳам жуда бахтли бўлган жойимга қайтиш эди. Аммо музокаралар мен истагандек кечмади.

Энди эса ҳаммаси бошқача бўлади. Бу чалкашликларга қарамай, менинг «Тоттенхэм» билан шартномам бор. Ва клуб ихтиёрида бўламан», — деб ёзди Ришарлисон Instagram саҳифасида.

Киритилди: 10:26, 01.09.2026.
Ўқилди: 1394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик