«Тоттенхэм» янги юлдузли ҳужумкор ярим ҳимоячини топди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Лондонликлар «Милан» футболчиси Кристиан Пулишичга қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг меҳнат шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt ярим ҳимоячининг қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
«Тоттенхэм» АПЛда янги мавсумни иккита мағлубият билан бошлади. «Шпорлар» турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда.













