«Тоттенхэм»га тегишли Пап Матар Сарр фаолиятини Италияда давом эттиради. Сенегаллик марказий ярим ҳимоячи жорий мавсум охирига қадар ижара асосида «Ювентус»га ўтди. Бу ҳақда Турин клубининг расмий сайти хабар берди.
«Ювентус» Саррнинг ижараси учун «шпорлар»га 2 миллион евро тўлайди. Клублар ўртасидаги келишувда футболчини 28 миллион евро эвазига сотиб олиш суммаси ҳам кўрсатилган. Ярим ҳимоячи Италия клубида 29-рақамда ўйнайди.
Ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













