Англия чемпионатининг ўтган тури Лондоннинг «Арсенал» клуби учун омадли кечди. «Канонирлар» «Астон Вилла»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашув «Арсенал»нинг испаниялик дарвозабони Давид Райя учун юбилей аҳамиятига эга бўлди. У Премьер-лигада «канонирлар» сафидаги 109-ўйинида 50-марта дарвозасини дахлсиз сақлади.
Эслатиб ўтамиз, Райя «Арсенал»га 2023 йилда келиб қўшилган. Ўтган уч йил давомида Англия Премьер-лигасидаги бошқа бирор дарвозабон бундай юқори кўрсаткичга эриша олмаган.
Кейинги турда «Арсенал» Лондоннинг яна бир клуби — «Челси»га қарши майдонга тушади.













