Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Сака Иан Райтни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Букайо Саканинг голи ўтган дам олиш кунлари «Арсенал»га «Астон Вилла» устидан ғалаба келтирди. Шу билан бирга, ёш ҳужумчи клуб тарихида ўтган аср охирларида порлаган Иан Райтнинг натижасини ҳам ортда қолдирди.

Гап шундаки, Саканинг Англия Премьер-лигасида урган голлари ва голли узатмалари «Арсенал»га жами 82 очко олиб келган.

Иан Райтда бу кўрсаткич 80 очкони ташкил этади ва у энди, табиийки, натижасини яхшилай олмайди.

Ушбу кўрсаткич бўйича Сакадан олдинда фақат уч футболчи бор. Тьерри Анрининг гол ва ассистлари «Арсенал»га 160 очко келтирган. Кейинги ўринда 112 очко билан Деннис Бергкамп, ундан сўнг эса 92 очко билан Робин ван Перси бормоқда.

2018 йилдан буён «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Сака энди ушбу рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 07:27, 02.09.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик