Кириш Регистрация

Камаранинг «Челси»га трансфери сўнгги лаҳзада амалга ошмай қолди

Баҳо:
+ | -

«Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камаранинг «Челси»га трансферини бекор қилди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, клублар битим шартлари бўйича аввалроқ келишувга эришган эди. Бироқ монегасклар кейинчалик ўз позициясини ўзгартириб, футболчини қўйиб юбормасликка қарор қилди.

Бу қарор «Монако»нинг Фоларин Балогунни сотиш бўйича «Эвертон» билан музокараларни қайта бошлаганидан кейин қабул қилинган.

Қайд этилишича, «Челси» раҳбарияти трансфернинг амалга ошмай қолганидан жуда норози ва «Монако» вакилларининг ҳаракатларини нопрофессионал деб ҳисобламоқда.

Лондон клуби Ламин Камара учун 55 миллион евро тўлашга тайёр эди. Шунингдек, 22 ёшли сенегаллик футболчи билан узоқ муддатли шартнома шартлари ҳам келишиб олинган эди.

Киритилди: 07:37, 02.09.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик