Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Энцо Фернандес расман «Манчестер Сити» футболчиси

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

25 ёшли аргентиналик футболчи «шаҳарликлар»нинг янги ўйинчиси сифатида таништирилди. Унинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Трансфер қиймати 125 миллион фунт стерлингни, яъни тахминан 145 миллион еврони ташкил қилди.

«Манчестер Сити» — сўнгги йилларда Англиянинг энг муваффақиятли клуби. Ҳар бир футболчи бундай жамоада ўйнашни орзу қилади. Бу трансфердан жуда хурсандман ва «Сити»га совринлар ютишда давом этиши учун ёрдам беришга тайёрман», — дея Фернандеснинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» Энцо Фернандесни 2023 йил январь ойида «Бенфика»дан 121 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Аргентиналик ярим ҳимоячи «кўклар» сафида 170 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган ва 30 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 07:38, 02.09.2026.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик