Кириш Регистрация

«Комо» «Челси» дарвозабони Роберт Санчесни ижарага олди

Баҳо:
+ | -

«Комо» испаниялик дарвозабон Роберт Санчес билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Италия клуби расмий сайти маълумотига кўра, 29 ёшли голкипер «Челси»дан 2026/27 йилги мавсум охирига қадар ижара асосида ўтди.

Санчес «Леванте» тарбияланувчиси ҳисобланади, 15 ёшидан эса «Брайтон» тизимида фаолият олиб борган. «Форест Грин Роверс» ва «Рочдейл»даги ижара даврларидан сўнг у «Брайтон»га қайтди ва 2020 йил ноябрь ойида Англия Премьер-лигасида дебют қилди. Кейинчалик жамоанинг асосий дарвозабонига айланди.

2023 йил август ойида Санчес «Челси» сафига қўшилди. У Лондон клуби билан 2025 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Мусобақада 6 та ўйинда майдонга тушган дарвозабон «Олтин қўлқоп» совринига ҳам сазовор бўлди.

Роберт Санчес Испания миллий терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказган. Шунингдек, у Евро-2020 ва 2022 йилги жаҳон чемпионати учун терма жамоа қайдномасидан ҳам ўрин олган.

Киритилди: 07:43, 02.09.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик