Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Соса расман Бундеслигага қайтди

Баҳо:
+ | -

«Штутгарт»нинг собиқ ҳимоячиси Борна Соса «Кёльн» сафига ўтди.

Goal маълумотига кўра, 28 ёшли хорватиялик футболчи «Кристал Пэлас»дан 2026/27 йилги мавсум охирига қадар ижара асосида олинган.

Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.

Ўтган мавсумда Соса Англия клуби сафида барча мусобақалар доирасида 18 та ўйин ўтказиб, жами 842 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Ҳимоячи 2018 йилдан 2023 йилга қадар «Штутгарт» шарафини ҳимоя қилган. У Германия клуби сафида 115 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 35 та голли узатмани амалга оширган.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Сосанинг бозор қиймати 3 миллион еврони ташкил этади. У фаолияти давомида «Аякс» ва «Торино» клубларида ҳам тўп сурган.

Борна Соса Хорватия миллий терма жамоаси сафида 27 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Киритилди: 07:52, 02.09.2026.
Ўқилди: 863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3179]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2189]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1872]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1841]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1803]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1733]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1725]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1710]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1566]

Жезуш: "Роналду Португалия рамзи, аммо..." [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик