Кириш Регистрация

Расман: «Айнтрахт» ярим ҳимоячиси фаолиятини АПЛда давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ярим ҳимоячиси Уго Ларссон фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

22 ёшли швециялик ярим ҳимоячи Лондоннинг «Фулхэм» клуби сафига қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Скандинавиялик футболчи жорий мавсум охирига қадар «дачниклар» сафида ижара асосида тўп суради.

Ўтган мавсумда Ларссон «Айнтрахт» сафида Германия Бундеслигасида 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Англия чемпионатининг дастлабки икки туридан кейин «Фулхэм» ҳали очко жамғара олмаган ва турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:37, 02.09.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик